| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
қилардилар. Бўлмаса, уни Қуръон нозил бўлган араб тилидан қидирардилар. Бу нарса уларни тўғри тушуниш ва тўғри йўлдан бориш саодатига эриштирди. Шу билан уммат азиз бўлиб, давлат кучга кирди. Мусулмонлар ўзларига хос буюк обрўга эга бўлдилар.
Уларнинг Қуръон тилини билиш билан бирга Аллоҳ инсонни мумтоз этган ақл ҳудудини ҳам билганликлари тиниқликни, мусаффоликни янада оширди.19
Улар ақлнинг ўз ваколатлари жиҳатидан ҳам, имкониятлари жиҳатидан ҳам маҳдуд эканлигини, унинг фақат воқеи бор нарсалар устидагина ишлай олишини, воқеи йўқ оламга эса тиши ўтмаслигини, бундай олам ҳақида бирор фикр айта олмаслигини, айтган тақдирида ҳам у хаёлдан, фараздан бошқа нарса бўлмаслигини англашди.
Улар Аллоҳнинг махлуқотлари ҳақида тафаккур қилишди, Унинг оятларини тадаббур этишди. Кўришдики, коинот, инсон ва ҳаёт ўз маҳдудлиги, ожизлиги, муҳтожлиги, мана шу пухта низом туфайлигина мавжудлиги билан уларни яратган, бор қилган, тартибга келтирган кучли, азалий, буюк яратувчи борлигига далолат қилиб турибди. Англашдики, бу Зот уларнинг ожиз тарафларини тўлдиришга, иҳтиёжларини қондиришга Қодир. Шундан кейин, мана шу ҳис этиш мумкин бўлган махлуқотлар борасидаги тафаккурларининг маҳсули ўлароқ топилган Ҳаққа, Ягона Яратувчига имон келтиришди.
Ўзлари сўз устаси бўлишларига қарамасдан унинг ўхшашини келтира олмаганларидан кейин Қуръони Каримга, унинг Аллоҳнинг каломи эканига имон келтирдилар. Қуръоннинг ўхшашини келтира олмаганларининг ўзи унинг Аллоҳнинг каломи эканига қатъий далил бўлди. Қуръонга – ўзлари оятларини ўқийдиган, эшитадиган, ғоиб бўлмаган, ўз қўлларида турган Китобга имон келтирдилар.
Пайғамбар с.а.в.нинг Аллоҳ томонидан юборилганига ишонишлари ҳам мана шу йўсинда рўй берди. У киши уларга ваҳи орқали Аллоҳнинг каломини олиб келдилар. Шу билан ўзлари кўриб турган, ғоиб бўлмаган Муҳаммад с.а.в.нинг пайғамбарлигига имон келтирдилар.
Аммо улар ақлни ҳис этиб бўлмайдиган ғайб ишларида ишлатмадилар. Ғайбга оид масалаларни ақл тадқиқотига қўйиб бермадилар. Чунки бу майдон ақл ишлайдиган майдон эмас. Бу борада улар нақл билан яъни, Аллоҳнинг Китобида нозил бўлган
(19) Бақара сурасининг 31 (وَعَلَّمَ آدَمَ الأَسْمَاء كُلَّهَا ) оятига қаранг.
11-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204
|